Бетербиев ва Смит мутлақ жаҳон чемпионлиги учун жанг қилади
Спорт
−
26 Май 2023
3153Бокс бўйича енгил вазнда WBC, WBO ва IBF йўналишлари чемпиони россиялик Артур Бетербиев ва WBA суперўрта вазн тоифаси чемпиони ҳисобланган англиялик Каллум Смит ўртасидаги мутлақ жаҳон чемпионлиги учун жанг санаси аниқ бўлди. Бу ҳақда “Championat.com” хабар берди.
WBC мазкур тўқнашув ўтказилишига рухсат берди. Жанг шу йилнинг 20 август куни Канаданинг Квебек шаҳрида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Бетербиев январь ойида британиялик Энтони Ярдни нокаутга учратиб, профессионал фаолиятида 19 та нокаут қайд этганди. Каллум Смит эса 30 та жангнинг 29 тасида ғалаба қозонган, фақат мексикалик Сауль Альваресга қарши тўқнашувда мағлуб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ америкалик бокс афсонаси Рой Жонс Дмитрий Бивол ва Артур Бетербиев ўртасида ўтказилиши кутилаётган жанг ҳақида фикрлари билан ўртоқлашиб, иккала спортчининг ҳам имкниятларини тенг баҳолаганди.
Муҳсинжон Умурзоқов
LiveБарчаси