“Бешқўрғон” бозори вақтинчалик ёпилди

Жамият

image

Аввалроқ, Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган “Бешқўрғон” бозорида катта ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Ушбу ҳодиса ортидан бозор вақтинчалик ёпилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, “Бешқўрғон” бозорида ёнғин содир бўлганидан сўнг унинг ҳудуди атрофидаги ёқилғи қуйиш шохобчаси ва савдо комплекси тегишли тартибда Тошкент шаҳар ФВББ томонидан текширилган. Текширув давомида автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасидаги ёқилғи сақлаш сиғимига яқин масофада жойлашган бинодан омборхона сифатида фойдаланилаётгани, савдо комплекси биносидаги мавжуд автоматик ёнғин ўчириш тизими носоз ҳолатда эканлиги ва шунга ўхшаш бир нечта ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг қўпол равишда бузилгани аниқланган ва барча камчиликлар тўлиқ бартараф этилгунга қадар уларнинг иш фаолияти вақтинча тўхтатилган.

“Ҳурматли тадбиркорлар! Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинг. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мутахассислари томонидан берилаётган тавсияларга амал қилинг! Хавфсизлик қоидаларига амал қилмаслик катта фожиаларга олиб келиши мумкин”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, мажмуанинг 3000 квадрат метр майдони ва моддий бойликлари, шунингдек, унга туташ бўлган ҳудуддаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси ҳамда 5 қаватли автотураргоҳ ёнғиндан сақлаб қолинган. Ёнғиндан ҳеч ким жароҳатланмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Чилонзор Бешқўрғон бозори

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг