Бешёғоч кўчасида ҳаркатланишга қўйилган чеклов узайтирилди
Жамият
−
11 Март 2019
4867Тошкент шаҳридаги Бешёғоч кўчасининг Фурқат кўчасидан Афросиёб кўчасигача бўлган қисмида барча турдаги автомобилларнинг ҳаракати учун жорий қилинган тақиқ 2019 йил 31 мартга қадар узайтирилди.
Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, бунга “Humo Arena” муз саройининг қурилиш ишлари сабаб бўляпти.
Маълумот учун, мазкур кўчада транспорт воситалари ҳаракати 2018 йилнинг 17 декабрь куни тўхтатилганди. Чеклов 1 март куни ниҳоясига етиши керак эди.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида қурилиши якунланаётган Humo муз саройи жорий йилнинг 15 март куни очилиши режалаштирилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь