Беш давлат ўз дипломатларини Украинадан эвакуация қилади 

Олам

image

АҚШ, Австралия, Буюк Британия, Германия ва Канада ўз дипломатларининг бир қисми ва уларнинг оила аъзоларини Украинадан эвакуация қилмоқда. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда. 

Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулебанинг сўзларига кўра, Украинадаги 129 дипломатик ваколатхонадан фақат тўртта давлат — АҚШ, Австралия, Буюк Британия ва Германия Киевдан ходимларини эвакуация қилиш қарорини айтган. Кеча, 25 январь куни кечқурун Украинадан дипломатларининг оилаларини эвакуация қилиш қарори Канада Ташқи ишлар вазирлиги томонидан эълон қилинган. 

Маълумотларга кўра, Япония ҳукумати ҳам ўз фуқароларини, жумладан элчихона ходимларини эвакуация қилиш заруратини ўрганмоқда. 

Таъкидланишича, олти давлат ҳам ўз фуқароларига Украинага саёҳат қилмасликни тавсия қилган. 

Кулеба бу давлатларнинг дипломатларни эвакуация қилиш қарорини муддатидан олдин деб атаган. Украина расмийларига кўра, бунинг учун ҳақиқий асослар йўқ. 

Сўнгги пайтларда Ғарб мамлакатларида, шунингдек, Киевда Россиянинг Украинага бостириб кириши мумкинлиги ҳақида баёнотлар пайдо бўлди. Россия Федерацияси Президентининг Матбуот котиби Дмитрий Песков бундай маълумотни бўш ва асоссиз кескинликнинг кучайиши деб атади. Унинг таъкидлашича, Россия ҳеч кимга таҳдид солмайди. Шу билан бирга, Песков бундай баёнотларни оқлаш учун провокациялар бўлиши мумкинлигини инкор этмади ва Украина жануби-шарқидаги инқирозни куч билан ҳал қилишга уринишлар энг оғир оқибатларга олиб келишидан огоҳлантирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина эвакуация дипломат

Баҳолаганлар

255

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг