Берлиндаги кўчага Навальнийнинг номи берилиши мумкин 

Олам

image

45 мингдан ортиқ киши россиялик марҳум мухолифатчи Алексей Навальний хотирасига Берлиннинг Баренштрассе кўчасининг Россия Бош консуллиги ва россиялик дипломатларнинг турар-жой бинолари жойлашган қисмига унинг номини бериш ҳақидаги петицияни имзолади. Бу ҳақда “Deutsche Welle” хабар берди.

“Биз қонуний талаб қилинадиган беш йилни кутмасдан, ҳозир кўча номини ўзгартиришга чақирамиз. Алексей Навальнийнинг беқиёс қурбонлигини зудлик билан эътироф этиш бутун дунё бўйлаб минглаб бошқа сиёсий маҳбуслар тақдирига эътиборни қаратиш учун зарур”, дейилади 19 февраль куни бошланган петицияда.

Кеча, 6 март куни бу кўчада ўнлаб одамлар митинг ўтказди. Фаоллар Навальний кўчаси белгисини, шунингдек, россиялик сиёсатчи Владимир Кара-Мурза, Россияда 7,5 йилга қамалган Ингушетиядаги Қатағон қурбонлари ёдгорлик мажмуаси директорининг собиқ ўринбосари Зарифа Саутиева, теракт содир этишга уриниш ва портловчи моддаларни ноқонуний сақлашда айбланаётган мариуполлик 25 ёшли украин аёли Ирина Навальная ҳақидаги маълумотлар ёзилган баннерлар ўрнатди.

Маълумот учун, 2020 йилда заҳарланишдан омон қолган сиёсатчи Алексей Навальний жорий йилнинг 16 февраль куни Ямало-Ненец автоном округидаги Харп қишлоғида жойлашган “Қутб бўриси” махсус режимли колониясида ноаниқ шароитда вафот этди. Навальнийнинг тарафдорлари унинг ўлдирилганини даъво қилиб, унинг ўлими сабабларини текширишга ваъда берди.

Навальнийнинг жасади 24 февраль куни онаси Людмила Ивановнага топширилди. Бунгача аёл Тергов қўмитаси Навальнийнинг дафн маросимини оммадан яширин ўтказишга рози бўлишини талаб қилган ултиматум қўйганидан шикоят қилган. Людмила Навальная бу талабни бажаришдан бош тортди.

Навалнийнинг дафн маросими 1 март куни Москвадаги Борисов қабристонида бўлиб ўтди. Сиёсатчи билан хайрлашиш учун ўн минглаб одамлар келди. Гул қўйиш ва Навальний билан хайрлашиш учун навбатлар дафн маросимидан кейинги кунларда ҳам давом этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Берлин Алексей Навальний

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг