Бердимуҳамедовни ўлдига чиқарганлар ҳибсга олиняпти
Олам
−
29 Июль 2019
11953Хабарингиз бор, ўтган ҳафтада Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Аммо бу хабарлар ўз тасдиғини топмади. Орадан бир неча куни ўтиб, Гурбангули Бердимуҳамедов кўриниш берди.
“Туркманистон йилномаси” нашрининг хабар беришича, 25 июлдан мамлакатда Президентнинг вафоти ҳақидаги миш-мишлар бўйича ишлар бошланган. Ашхобод ва ҳудудий куч тузилмалари кучайтирилган тартибда ишлай бошлаган.
Маълумотларга кўра, Лебоп вилоятида мамлакатдаги вазиятни издан чиқарувчи миш-мишлар тарқатишда айбланган 3 киши қўлга олинган. “Туркмантелеком”нинг Лебоп вилояти бўлими ходими, сув хўжалиги ишчиси ва уй-коммунал хўжалик ишчиси ҳибсга олинган.
Бундан ташқари, қарши ташвиқот олиб бориш, Маданият вазирлигига топширилган.
Шу сабабдан туркман шоу-бизнес юлдузлари ўз Instagram саҳифаларида ёлғонни тўхтатишга чақиряпти. Улар ёлғон хабар тарқатувчиларни Ватанга хоинликда айблаган.