Бердиалиев: Ҳалигача аниқ манзилли ишлашга кела олмадик
Жамият
−
05 Декабрь 2019
6578Ўзбекистонда жиноятчилик, айниқса, хотин-қизлар ва вояга етмаганлар ўртасидаги жиноятчилик нисбатан камайдими? Вазият мақтангулик эмас. Буни ИИВ тақдим этаётган рақамларда кўриш мумкин.
Мамлакатда аҳоли сонига нисбатан профилактика инспекторларининг кучи бошқа вазирликлар билан ҳамкорлик қилишда етарли эмас. Бу ҳақда бугун 5 декабрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ИИВ томонидан ўтказилган “Хотин-қизлар ва вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига қаратилган чора-тадбирлар ҳақида” мавзусидаги матбуот анжуманида сўз борди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида республикада 5624 нафар хотин-қизларнинг ишга жойлашишига кўмаклашилган, 4807 нафарига моддий ва ижтимоий ёрдам кўрсатилган, 1500 нафари даволашга муҳтожлиги аниқланиб, тиббий диспансерларга юборилган, 1688 нафарига шахсини тасдиқловчи хужжатни тиклашда амалий ёрдам берилган. Шунингдек, 2944 нафарига тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда кўмаклашилиб, 1106 нафари таълим муассасаларига қайтарилган.
Ушбу вақт мобайнида хотин-қизлар томонидан содир этилган жиноятлар 32,8 фоизга – 4861 тадан 3267 тага камайишига эришилган. 25 минг ортиқ оиланинг нотинчлигига барҳам берилган, 10 мингдан ортиқ ёш оилалар ажрашиб кетиши олдини олинганлиги ҳақида айтиб ўтилди.
Ушбу тадбирда вояга етмаганлар иштирокидаги жиноятчилик сарҳисоб қилинди.
“Вояга етмаганлар жиноятчилиги 29,9 фоизга (672 тадан 471 тага), ёшлар жиноятчилиги 36,9 фоизга (11 123 тадан 7022 тага) камайишига эришилган. Вояга етмаганлар иштирокида содир этилган жиноятлар 32,2 фоизга (789 нафардан 547 нафарга) камайган. Ёшлар иштирокида содир этилган жиноятлар эса 23,4 фоизга (13 423 нафардан 10 383 нафарга) камайганлиги ички ишлар ходимлари олдига қўйилган вазифани тўла-тўкис бажарилди, деганини англатмайди. Шу сабабли мактабдаги давоматдан бошлаб кечки пайт кафе-барда назоратсиз юрган вояга етмаганлар билан ишлашда ҳамкорликни йўлга қўйиб келмоқда.
Ижтимоий жиҳатидан хавфли аҳволда бўлган 7462 нафар вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга йўналтирилган тадбирлар амалга оширилмоқда. Ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил 4230 вояга етмаганлар билан якка тартибда ишланган.
Вояга етмаганлар ўртасида, ёшлар ва хотин-қизлар масаласида ҳам қилинадиган ишлар кўлами катта деб ҳисоблаймиз. Аҳоли сонига нисбатан профилактика инспекторларининг кучи бошқа вазирликлар билан ҳамкорлик қилишда етарли эмас. Ҳалигача биз хонадонлар билан аниқ манзилли ишлашга кела олмадик”, дея маълум қилган Бахтиёр Бердиалиев.
Тадбирда шунингдек, Халқ таълими вазирлиги билан ўтказилган тадбирларда дарсларга мунтазам равишда қатнашмаган ўқувчилар сони 3054 нафар, яъни барча вояга етмаганларнинг 0,3 фоизини ташкил этиши таъкидланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь