Бензин нархини асоссиз оширган 109 та “заправка” аниқланди

Жамият

image

Ўзбекистонда бензин нархини асоссиз оширган 109 та “заправка” аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, махсус ишчи гуруҳи томонидан тадбиркорлик субъектларига тегишли 109 та хусусий АЁҚШларда бензин нархини асоссиз равишда ошириб сотиш, камомадга йўл қўйиш, сифатсиз маҳсулот тарқатиш ва кам қуйиш ҳолатлари аниқланган.

Жумладан, Андижон вилоятида 4 та, Бухоро вилоятида 8 та, Жиззах вилоятида 4 та, Қашқадарё вилоятида 19 та, Қорақалпоғистон Республикасида 5 та, Наманган вилоятида 4 та, Самарқанд вилоятида 26 та, Сурхондарё вилоятида 1 та, Тошкент вилоятида 5 та, Тошкент шаҳрида 7 та, Фарғона вилоятида 22 та ҳамда Хоразм вилоятида 4 тани ташкил қилади.

Уларга аниқланган камчиликларни бартараф этгунига қадар биржа савдолари орқали Аи-80 русумли бензин харид қилишга чекловлар ўрнатилган.

Жорий йил бошидан кунига ўртача 7137 тоннадан автобензин биржа савдолари орқали сотувга қўйиб борилди. Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли барча автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида (АЁҚШ) Аи-80 маркали автобензиннинг 1 литри 5700 сўмдан сотилмоқда. 

“Шу ўринда хусусий АЁҚШ фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлардан нархларни сунъий равишда оширмасликларини, автобензиннинг сифат ва миқдор жиҳатидан тўғри сотишларини сўраймиз”, дейилади вазирлик хабарида.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Бензин заправка

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг