Бензин нархи яна ошди
3-саҳифа
−
26 Февраль
19946Бугун, 26 февралдан “Ўзбекнефтгаз” шохобчаларида 80 маркали бензин нархи 7000 сўмга кўтарилди. Кеча, 25 февраль куни ҳам 1 литр AI-80 бензини 6800 сўмдан сотилаётган эди. Бир кун ичида нарх 200 сўмга ошган, йил бошидан бери қарийб 1000 сўмга ёки 16,6 фоизга қимматлаган.
“Ўзбекнефтгаз” расмий саҳифаларида бу ҳақда ҳозирча ҳеч қандай маълумот берилмади. Нарх кўтарилишининг сабаблари ҳам маълум қилинганича йўқ.
Бундан бир ой аввал, 1 январь куни ҳам “Ўзбекнефтгаз” АЖ шохобчаларда бензин нархини 6050 сўмдан 6800 сўмга оширган эди. Нархнинг кўтарилишига сабаб сифатида компания ёнилғи учун берилган ноль ставкали акциз солиғининг имтиёзли даври тугаганини келтирган.
Маълумотларга кўра, ҳозирда хусусий ёнилғи қуйиш шохобчаларида 80 маркали бензин 8500 сўмдан сотилмоқда. АЁҚШларда турнақатор навбатлар юзага келган, баъзи навбатлар 1 километргача чўзилгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Россиядан бензин ва газ импорт қилиш бошланди. Ўшанда кўпчилик Ўзбекистондаги энергетик вазият яхшиланишига ишонган эди. Лекин, биз, негадир ҳолатнинг барқарорлашувига эмас, тобора кўпроқ чекловлар ва турнақатор навбатларга гувоҳ бўляпмиз.
Моҳинур Маматова
LiveБарчаси