Бензема Мбаппе “Реал”да ўз ўрнини топа олмаётганининг сабабини айтди
Спорт
−
05 Ноябрь
12878“Реал”нинг собиқ ҳужумчиси Карим Бензема Килиан Мбаппе билан вазиятга тўхталиб, муаммо франциялик ҳужумчининг позицияси билан боғлиқлигини билдирди.
“Менимча, муаммо Мбаппе марказ ҳужумчиси эмаслигида бўлмоқда. Марказий ҳужум унинг позицияси эмас. Муаммо шундаки, чап томонда яхши даражада бўлган бошқа ўйинчи бор... ва Винисиусни ўнгга ёки ҳужум марказига қўйиб бўлмайди. Кўрамиз, Анчелотти нимани ўйлаб топар экан?” дейди Бензема.
Мбаппе 2024 йилнинг ёзида “Реал”га ўтган эди. Унинг клуб билан шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Реал” устози Карло Анчелотти бугунги “Реал”нинг энг катта муаммоси айнан Мбаппе эканлигини билдирганди.
Италиялик мутахассис ҳужумчининг ҳимоявий ҳаракатларда жамоадошларига ёрдам бермаётганидан норози бўлмоқда.
LiveБарчаси