Белград-2021: Жаҳон чемпионатининг энг яхши боксчиси аниқланди
Спорт
−
08 Ноябрь 2021
5962Жорий йилнинг 24 октябридан 6 ноябрига қадар Сербиянинг Белград шаҳрида ўтказилган бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг энг яхши боксчиси номи эълон қилинди.
Унга кўра 63,5 кг вазн тоифасида Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Энди Круз Гомес мусобақанинг энг яхши боксчисига топшириладиган “Вел Баркер” совринига лойиқ кўрилди. У чорак финалда ўзбекистонлик Мужибилло Турсуновни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.
Энди Круз бунга қадар 2017 йилги Жаҳон чемпионати финалида Иқболжон Холдоровни мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритган. 2019 йил Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтган дунё биринчилигида ҳам чемпион бўлган эди. Шунингдек, Токио Олимпиадасида Крузга тенг келадиган рақиб топилмаган.
Эслатиб ўтамиз, Куба терма жамоаси 3 та олтин ва 2 та бронза медаль қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритди. Ўзбекистон номидан иштирок этган Абдумалик Халаков кумуш, Мадиёр Саидраҳимов эса бронза медалга эга чиқди.
Маълумот учун, 2016 йилги Рио Олимпиадасида ушбу соврин ўзбекистонлик Хасанбой Дўсматовга насиб қилган эди.
LiveБарчаси