Белбоғли кураш. Ўзбек спортчилари жаҳон биринчилигида 36 та медални қўлга киритди

Спорт

image

Россиянинг Қозон шаҳри мезбонлик қилган белбоғли кураш бўйича 15-17 ёшли ўғил болалар ва қизлар ўртасида Жаҳон чемпионати, шунингдек катталар ўртасидаги Жаҳон кубоги мусобақалари якунига етди. 

Мусобақада 26 та мамлакатдан 300 нафардан ортиқ спортчилар совринли ўринлар учун баҳс олиб боришди.Ўзбекистон вакилларидан Феруза Собирова (43 кг), Қувончбек Эрмуҳаммедов (45 кг), Ясмина Содиқова (52 кг), Самандар Солиев (55 кг) олтин, Жўрабек Мамадалиев (50 кг), Ўролбек Сарабеков (71 кг), Фотих Пўлатов (77 кг), Жавоҳирбек Нуъмонжонов ( +95 кг), Нилуфар Исоқова (+70 кг) кумуш, Фозилбек Абдураҳматов (45 кг), Асадбек Икромов (60 кг), Муҳаммадқодир Каримжонов (65 кг), Қувончбек Азимов (71 кг), Шодилбек Шодилбеков (85 кг), Шохрухбек Шодаҳмадов, Нафрузбек Мамаюсупов (95 кг), Диёрбек Ёқубов (+95 кг) Арофатхон Муҳамадова (48 кг), Гавҳар Абдусобирова (57 кг), Рўзихон Ғанижонова (63 кг), Меҳринисо Каримова (70 кг) бронза медали соҳибига айланди

Катталар ўртасидаги Жаҳон кубоги баҳсларида эса ўзбек спортчилари классик йўналишда 1 та олтин, 2 та кумуш, 6 та бронза, эркин йўналишда 1 та кумуш 6 та бронза медалига эга чиқшди.

Шунингдек, Жаҳон кубоги баҳслари доирасида Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси бир қатор мамлакатлар белбоғли кураш федерациялари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, сара спортчиларни тайёрлашда илмий методик, ўқув-йиғин машғулотларини ўтказиш масаласида келишувга эришдилар.


Мақола муаллифи

Теглар

белбоғли кураш

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг