Беларусь Украинадаги урушга қўшилиши мумкин
Олам
−
10 Октябрь 2022
13403Россия ва Беларусь қўшма минтақавий қўшинлар гуруҳини жойлаштиришга келишиб олди. Бу ҳақда Беларусь фуқароси Александр Лукашенко маълум қилди.
“Иттифоқ давлатининг ғарбий чегараларида вазиятнинг кескинлашуви муносабати билан биз Россия Федерацияси ва Беларусь Республикасининг минтақавий гуруҳини жойлаштиришга келишиб олдик. Ҳаммаси бизнинг ҳужжатларимизга мувофиқ. Агар таҳдид хавфи амалдаги даражага етса, биз ҳозиргидек Иттифоқ давлати гуруҳидан фойдаланишни бошлаймиз.
Мен буни ҳар доим айтганман, бу гуруҳнинг асоси Беларусь Республикаси армияси, қуролли кучларидир. Сизга шуни маълум қилишим керакки, ушбу гуруҳни шакллантириш бошланди. Менимча, икки кундан бери давом этмоқда. Менинг ушбу гуруҳни шакллантиришни давом эттириш ҳақида буйруғим берилди”, дейди Лукашенко.
Лукашенко Украинанинг Беларусга қарши фронт очиши ҳарбий нуқтаи назардан ақлдан озиш эканини, аммо жараён бошланганини иддао қилган. Шунингдек, у икки давлатнинг қўшма минтақавий гуруҳи қаерга ва нима учун жойлаштирилишига ойдинлик киритмаган.
Қайд этиш керакки, Украина армияси ҳозирда мамлакат шарқи ва жанубида Россия ҳарбийларига қарши курашяпти ва мамлакат ерларини озод қилишни давом эттиряпти.
Аввалроқ Украинанинг Беларусдаги элчиси дабдурустдан Ташқи ишлар вазирлигига чақирилиб, унга расмий Киев унга қарши урушга тайёрланаётгани ҳақида нота топширилганди. Аммо бунга ҳеч қандай асос келтирилмаган. Украина ТИВ эса бу ҳаракатга муносабат билдириб, бундай иддао ҳеч қандай асосга эга эмаслиги ва ёлғонлигини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Александр Лукашенко Беларусь Россия Федерациясининг Украинадаги “махсус ҳарбий операция”сида иштирок этаётганини, бироқ ўз ҳарбийларини юбормаётганини, мақсад Беларусга зарба беришнинг олдини олиш эканини айт
LiveБарчаси