Бельгия ва Эрон баҳсида ғолиб аниқланмади
Спорт
−
02:11 4247 1 дақиқа
Бугун, 22 июнь куни 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг “Г” гуруҳи 2-туридан ўрин олган Бельгия ва Эрон терма жамоалари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Баҳс 0:0 ҳисобида дуранг билан тугади.
АҚШнинг Инглвуд шаҳридаги “СоФай” стадионида бўлиб ўтган учрашувни аргентиналик ҳакам Дарио Эррера бошқариб борди. Ўйиннинг 25-дақиқасида эронлик ҳужумчи Меҳди Тареми тўпни дарвозага жойлаб, ҳисобни очганди. Бироқ VAR текширувидан сўнг, гол инобатга олинмади.
67-дақиқада Бельгия терма жамоасида майдонда бир киши кам бўлиб қолди. Натан Нгой қизил карточка олиб, ўйинни муддатидан аввал тарк этди. Шунга қарамай, эронликлар сон жиҳатидан устунликдан фойдалана олмади ва баҳс ҳисоб очилмаган ҳолда якунланди.
Ушбу натижадан сўнг, Бельгия ва Эрон ҳисобида иккитадан очко мавжуд бўлиб, жамоалар гуруҳ пешқадамлари бўлиб турибди. Гуруҳдаги яна икки иштирокчи — Янги Зеландия ва Миср ҳисобида эса биттадан очко бор. Улар ўзаро баҳсни 22 июнь куни Тошкент вақти билан соат 06:00 да ўтказади.
Гуруҳ босқичининг сўнгги турида Бельгия Янги Зеландияга қарши майдонга тушади, Эрон эса Миср билан баҳс олиб боради.
Live
Барчаси