Бизнесни ривожлантириш банки раҳбарияти тадбиркорлар ва фуқаролар билан учрашув ўтказди
Бизнес
−
16 Октябрь 302 2 дақиқа
2026 йил 16-октябрь куни Бектемир тумани “Абай” маҳалласида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Ш.Юсупов, Тошкент шаҳар прокурори в.в.б А.Урманов, Бектемир туман ҳокими Н.Абдурахманов ва бошқа масъуллар иштирокида Бектемир тумани ҳудудидаги тадбиркорлар ва фуқаролар билан учрашув ўтказилди. Унда туман ҳудудида фаолият юритаётган тадбиркорлар ва фуқаролар иштирок этди.
.jpg)
Учрашув давомида тадбиркорлар ва фуқароларнинг мавжуд муаммолари, таклиф ва ташаббуслари ўрганилди. Хусусан, улар томонидан тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш, имтиёзли кредитлардан фойдаланиш, янги лойиҳаларни амалга ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда даромад манбаларини кўпайтириш билан боғлиқ турли мурожаатлар билдирилди.
.jpg)
Мазкур учрашувлар аҳоли ва тадбиркорларнинг муаммоларини жойида ўрганиш, уларга амалий кўмак кўрсатиш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда янги иш ўринларини яратиш орқали аҳоли даромадларини оширишга қаратилган.
“RWS OPTIMUM” МЧЖ раҳбари қум-шағал аралашмасини хомашё сифатида олиш бўйича юзага келган малалар юзасидан мурожаат қилди.
.jpg)
“CHILON LUBRICANTS” МЧЖ раҳбари томонидан учрашув давомида тоғ-кон саноатида портловчи моддалар ишлаб чиқариш фаолиятини тартибга солиш бўйича амалдаги қонунчиликка тегишли низом киритиш таклиф этди.
Келиб тушган мурожаат ва таклифлар масъуллар томонидан батафсил ўрганилиб, уларни ҳал этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
👉 Batafsil
Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | You Tube
Реклама ҳуқуқи асосида
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь