Бектемир ҳокими ишдан олинди
Жамият
−
06 Февраль
9256Тошкент шаҳрининг Бектемир тумани ҳокими Тапил Равшанович Маҳамадзиёев лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда бугун, 6 февраль куни Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчиси Шавкат Умурзоқов қарор қабул қилди.
Ҳоким қарорида Маҳамадзиёев нега ишдан олингани очиқланмаган. Ҳужжатда Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 2-моддасига мувофиқ Бектемир тумани ҳокими лавозимидан озод қилинаётгани келтирилган, холос.
Маълумот учун, Тапил Маҳамадзиёев 2021 йилнинг июнь ойидан бери шу лавозимда ишлаб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, 16 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Бош вазир Абдулла Ариповга бир неча ҳокимлар қаторида Бектемир тумани ҳокимининг ҳам лавозимига лойиқлигини ҳал қилиш топширилганди.
LiveБарчаси