Бегона аёлларнинг суратига лайк босган эркак жазоланди

Олам

image

Туркия Олий суди эркакни ижтимоий тармоқларда бошқа аёлларнинг суратларига лайк босгани учун айбдор деб топди. Бу ҳақда “Habertürk” хабар берди.

Маълум қилинишича, эр ва аёл ўртасида можаро келиб чиққан ва улар ажрашиш бўйича судга мурожаат қилган. Аёлнинг айтишича, эри уни камситган, пул бермаган ва ижтимоий тармоқларда бошқа аёлларнинг суратларига лайк босиб, оила садоқати мажбуриятини бузган. Ажримда унинг айби борлиги тан олинган. Суд уни собиқ хотинига 500 минг лира (142 млн 670 минг сўм) миқдорида маънавий зарар (компенсация) тўлашга, шунингдек, алимент тўлашга ҳам мажбур қилган. 

“Аёл эрининг уни камситгани, пул бермагани, ижтимоий тармоқларда бошқа аёлларнинг суратларига лайк босгани ва унга содиқ бўлмагани ҳақида айтган. Олий суд бу айбловларни тасдиқлади ва эрни ажрашишга айбдор деб топди. У 500 минг лира компенсация ва ҳар ой 5 минг лира алимент тўлаши лозим”, дейилади хабарда. 

Суднинг бу қарори прецедент сифатида қайд этилган, яъни келажакда ажрашмоқчи бўлган жуфтликларнинг ишларида ҳам унга таянилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон мамлакат Жиноят кодексига ўзгартиришлар киритиб, ижтимоий тармоқларда лайк ёки бошқа белгилар (эможи) босганлик учун жиноий жавобгарликни бекор қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг