Беҳзод Норматов Президент Администрациясига ўтди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг фармойиши билан Беҳзод Раҳматуллаевич Норматов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Нефть-газ соҳасидаги ислоҳотларни жадаллаштириш бўйича лойиҳа офиси шўба мудири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг матбуот котиби маълум қилди.

Маълумот учун, Беҳзод Норматов бунгача “Андижоннефт” АЖ бошқаруви раиси, Энергетика вазирлигининг Геология, нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган. 

Шунингдек, у Энергетика вазирининг ўринбосари ва Ўзтрансгаз” АЖ бошқаруви раиси лавозимларида ҳам фаолият юритган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг фармойиши билан Юлия Васильевна Рисюкова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари бўлинмасининг лойиҳа координатори лавозимига тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Президент Администрацияси Беҳзод Норматов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг