BBC Трампдан узр сўради
Олам
−
14 Ноябрь 2984 1 дақиқа
Британиянинг BBC телерадиокомпанияси АҚШ Президенти Дональд Трампдан расмий узр сўради, бироқ унга компенсация тўлаш ҳақидаги талабларини рад этди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Ҳодиса ўтган йили эфирга чиққан “Панорама” дастурининг бир сонига боғлиқ. Ўша эфирда 2021 йилнинг 6 январдаги Трамп нутқидан олинган жумлалар монтаж жараёнида қўшиб юборилган. Оқибатда Трамп ўз тарафдорларини Капитолийга бостириб киришга бевосита чақиргандек таассурот пайдо бўлган.
Монтаж қилинган вариантда “Биз Капитолийга борамиз, мен сизлар билан биргаман ва биз курашамиз. Биз охиригача курашамиз”, деган жумлалар янграган. Асл нутқда эса бу гаплар бир-биридан бир соат масофада айтилган. Дастур АҚШдаги сайловларга бир ҳафта қолганда эфирга узатилган.
BBC раиси Самир Шаҳ монтаж “зўравонликка бевосита чақириқ бўлгани ҳақидаги нотўғри таассуротни яратганини” тан олган ва Оқ уйга шахсан мактуб юборди. Корпорация 2024 йилдаги бу дастур энди қайта намойиш этилмаслигини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мазкур можаро туфайли Бош директор Тим Дейви ва янгиликлар бўлими раҳбари Деборра Тернес истеъфога чиққанди.
Трампнинг адвокатлари BBC агар раддия эълон қилмаса, узр сўрамаса ва компенсация тўламаса, уни судга бериб, 1 миллиард долларлик зарар ундиришини айтиб огоҳлантирди.
Live
Барчаси