Базавий ҳисоблаш миқдорини қўллаш соҳаси кенгайтирилди
Жамият
−
29 Октябрь 2020
11241Ўзбекистн Президентининг айрим ҳужжатларига базавий ҳисоблаш миқдорини қўллаш соҳасини кенгайтирувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда “Норма” хабар берди
Эндиликда БҲМ қўшимча равишда қуйидагиларни ҳисоблаб чиқаришда ҳам қўлланади:
• давлат мукофотлари (шу жумладан, мукофот пуллари), идоравий мукофотлар, жумладан унвонлар, эсдалик ва кўкрак нишонлари учун назарда тутилган мукофотлар миқдорларини;
• озиқ-овқат ва йўлкира учун харажатлар қийматини қоплаш ва шу каби айрим компенсацияларни.
Хусусан, энди қуйидагиларга БҲМга каррали миқдорда компенсациялар тўланади:
а) қуйидагиларга турар-жой хизмати бўйича коммунал ва бошқа кўрсатилган хизматлар тўлови учун - ҳар ярим йилда бир марта БҲМнинг 3 баравари миқдорида пул компенсацияси тўлови учун:
• терроризмга ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ИИОлари ходимларига;
• қарамоғида терроризмга ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ИИОлари ходимларининг вояга етмаган фарзандлари бўлган шахсларга.
• б) ободонлаштириш бўлинмалари ходимларининг озиқ-овқати учун – БҲМнинг 1 баравари.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) ўрнига МҲЭКМ, базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) ва пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори (ПҲБМ) амал қилмоқда. Уларнинг долзарб қийматлари қуйидагича:
• Базавий ҳисоблаш миқдори– 223 000 сўм;
• Пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 238 610 сўм;
• Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ) – 679 330 сўм.
LiveБарчаси