Байрутдаги АҚШ элчихонасига ҳужум уюштирилди
Олам
−
21 Сентябрь 2023
3567АҚШнинг Байрутдаги элчихонаси биносига шахси ҳали аниқланмаган одамлар томонидан ўқ узилди. Бу ҳақда “Anadolu” ахборот агентлиги хабар берди.
Унга кўра, бугун пойтахт шимолида жойлашган Байрутдаги АҚШ элчихонаси биносига қуролли ҳужум уюштирилган.
Отишма натижасида бир нечта ўқ бинонинг асосий дарвозаси ва унинг олдидаги машиналарга теккан.
Ҳужумда қандай қурол ишлатилгани, қурбонлар ёки ярадорлар бор-йўқлиги ҳақида маълумот берилмаган.
Элчихона ҳозирча ҳужум юзасидан баёнот бермаган.
Эътиборлиси, бу воқеа 1984 йил 20 сентябрда АҚШ элчихонасига бомба ўрнатилган автомобиль ҳужумининг 39 йиллигига тўғри келган.
Ўшанда жангарилар Байрут халқаро аэропорти ёнидаги Халде шаҳридаги денгиз пиёдаларининг штабига ҳужум қилишганди.
Портловчи моддалар ортилган юк машинаси тўсиқни бузиб ўтиб, ҳарбий казарма томон йўл олган. Натижада 241 пиёда аскар ҳалок бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ливанда иккита электр станцияси фаолияти тўхтатилганидан кейин бутун мамлакат “свет”сиз қолганди.
Акобир Сайидов