Байрам муносабати билан пенсиялар олдиндан тўлаб берилади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 32 йиллик байрами муносабати билан пенсия пуллари олдиндан тўлаб берилади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, кекса ёшдаги фуқароларни, пенсия ва нафақа олувчиларни, ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда Мустақиллик байрамини кўтаринки руҳда кутиб олишларини таъминлаш мақсадида, пенсия ва нафақа тўловларини нақд пулсиз (банк карта) шаклда олувчи фуқароларнинг жорий йил сентябрь ойи учун пенсия ва нафақалари 2023 йил 29-31 август кунлари уларнинг банк пластик карталарига ўтказиб берилади.

Шунингдек, пенсия ва нафақа нақд пул шаклида олувчиларга тўловлар 2023 йил 4 сентябрь кун бошидан Халқ банки сайёр кассалари томонидан графикка мувофиқ амалга оширилади.


Мақола муаллифи

Теглар

пенсия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг