Туркия Украинага “Bayraktar” дронини текинга беришга қарор қилди

Олам

image
Песков Россия “Bayraktar” дронига қизиқиб қолганига изоҳ берди north_east

Песков Россия “Bayraktar” дронига қизиқиб қолганига изоҳ берди

Туркиянинг “Baykar” компанияси Польша фуқаролари пул йиғган “Bayraktar TB2” ҳужумкор дронини Украина Қуролли кучларига бепул совға қилади. Бу ҳақда турк компанияси маблағ йиғишни ташкил қилган польшалик журналист Славомир Сераковскийга маълум қилди.

“Дрон учун мўлжалланган 22,5 миллион злотий Украинага инсонпарварлик ёрдами учун жўнатилади ва керагидан ортиқча йиғилган1,8 миллион злотий Украина Қуролли кучларига ўтказилади”, деган Сераковский.

Эслатиб ўтамиз, турк компанияси ўз дронларини Украина Қуролли кучларига биринчи марта текинга топшираётгани йўқ. Бундан олдин литваликлар Украина учун “Bayraktar TB2” сотиб олиш учун деярли 6 миллион евро йиғишган. Керакли сумма йиғилгандан сўнг, дрон ишлаб чиқарувчиси уни Украина Қуролли кучларига текинга беришга қарор қилган.

24 июнь куни кўнгилли Сергей Притулани уч кун ичида украиналиклар тўртта “Bayraktar” дрони сотиб олиш учун 600 миллион гривен йиғишганини билдирди. Шундан сўнг “Baykar” Украина Қуролли кучларига учта “Bayraktar TB2” дронини текинга беришга қарор қилди.

“Baykar” компанияси ТВ2 учун тўловни қабул қилмайди ва Украина фронтига 3 та дронни бепул юборади. Бунинг эвазига йиғилган маблағларни Украина халқига курашда ёрдам беришга йўналтиришни сўраймиз. Бизни бу ҳамжиҳатлик ва енгиб бўлмайдигандек туюлган қийинчиликларга нисбатан қатъийлик тўлқинлантирди”, дейилганди компаниянинг баёнотида.

Польшалик журналист Славомир Сераковский 28 июнь куни Украинага “Bayraktar TB2” сотиб олиш учун маблағ тўплаш ҳақида эълон қилди ва 24 июль куни керакли миқдор – 22 миллион злотидан (4,6 миллион евро) кўпроқ йиғилгани маълум бўлди.

19 июль куни эса норвегияликлар Украинага “Bayraktar TB2” олиш учун пул йиғишни бошлади. Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, хайрияни ёпиш учун Норвегиянинг ҳар бир фуқаросидан 10 крон йиғиш керак бўлади. Улар жами 55 миллион крон (тахминан 5,5 миллион доллар) йиғишни режалаштирган.

Маълумот учун, “Baykar Makina” компанияси Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг куёви Селчук Байроқдор оиласига тегишли.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

136

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг