Песков Россия “Bayraktar” дронига қизиқиб қолганига изоҳ берди

Олам

image
0:00
0:00
download

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг 5 август куни Сочида бўлиб ўтадиган учрашувида ҳарбий-техник ҳамкорлик мавзуси муҳокама қилинади. Бу ҳақда РФ Президенти Матбуот котиби Дмитрий Песков расмий Москва туркларнинг “Bayraktar” дронларига қизиқиш билдиргани ҳақидаги хабарни изоҳлаб айтиб ўтди.

“Икки давлат ўртасидаги ҳарбий-техникавий ҳамкорлик доимий равишда кун тартибида бўлиб, ўзаро ҳамкорлигимиз шундай нозик соҳада ривожланиб бораётганининг ўзи, умуман олганда, муносабатларимизнинг бутун кўлами жуда юқори даражада эканидан далолат беради”, деган Песков.

Песковнинг қўшимча қилишича, Путин ва Эрдўған ўртасидаги сўнгги мулоқотлар чоғида турли ўлчамдаги ҳарбий-техник ҳамкорлик мавзуси кўриб чиқилган.

“Қоида тариқасида, деярли ҳар бир учрашувда турли жиҳатлар муҳокама қилинади. Шунинг учун ҳа, Сочида ҳарбий-техник ҳамкорлик мавзуси муҳокама қилинади”, деган Песков.

Аввалроқ Эрдўған Путин шахсан ўзи “Baykar Makina” компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган “Bayraktar TB-2” дронига қизиқиш билдирганини айтганди.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 5 август куни Эрдўған Сочига боради. Курорт шаҳарда у Владимир Путин билан учрашади. 

Шу ўринда қайд этиш керакки, Туркиянинг "Baykar Makina" компанияси бош директори Ҳалук Байроқдор ҳеч қачон Россияга ўзининг жанговар дронларини етказиб бермагани ва бундан кейин ҳам Украинани қўллаб-қувватлашини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Ражаб Тойиб Эрдўған

Баҳолаганлар

286

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг