Эрдўған Путин ҳам “Bayraktar”га хайрихоҳ бўлганини айтди

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин унга “Bayraktar” дронларини ишлаб чиқарувчи “Baykar Makina” компанияси билан ҳамкорлик қилиш истагини билдирган. CNN Turk’нинг хабар беришича, бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған “Адолат ва тараққиёт” партияси марказий ижроия қўмитаси йиғилишида айтиб ўтган.

Эрдўғаннинг сўзларига кўра, Бирлашган Араб Амирликлари ҳам “Bayraktar”га қизиқиш билдирган ва ўз ҳудудида дронлар ишлаб чиқарадиган завод қуришни таклиф қилган.

Украина ҳарбийлари Россияга қарши урушда “Bayraktar-TB2” учувчисиз учиш аппаратларидан фаол фойдаланмоқда ва русларга жиддий зарар етказаётганини айтмоқда. Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги бундай дронлар йўқ қилинаётгани ҳақида мунтазам хабар бериб боряпти. 

“Проект” нашри РФ Мудофаа вазирлиги ҳисоботларига кўра Украина армиясидаги 20 га яқин “Bayraktar-TB2” йўқ қилинганига, лекин украинлардан бундай миқдорда “Bayraktar”лар арсенали йўқлигига эътибор қаратган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

304

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг