Бир ҳафта олдин Путин билан учрашган Эрдўған Россияга сафар қилади

Олам 5709
image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған жорий йилнинг 5 август куни Сочига боришни режалаштиряпти. Бу ҳақда TRT Haber ёзмоқда.

“Президент Ражаб Тойиб Эрдўған 5 август куни Сочига боришни режалаштиряпти”, дейилган хабарда.

У Россия Президенти Владимир Путин билан музокаралар олиб бориши кутилмоқда. Икки давлат раҳбарлари Украинадаги вазият ва “маҳсулот келишуви”ни муҳокама қилади.

Россия етакчисининг матбуот котиби Дмитрий Песков РИА Новости агентлигига Путин Эрдўғанни Сочида 5 август куни қабул қилишини тасдиқлаган.

Қайд этиш керакки, Эрдўған ва Путин учрашганига эндигина бир ҳафта бўлди. Икки давлат раҳбарлари Теҳронда Сурияда тинчлик ўрнатиш бўйича Остона форматидаги саммит доирасида учрашганди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 22 июль куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш, Туркия Миллий Мудофаа вазири Ҳулуси Акар, Россия Миллий Мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Украина Инфратузилма вазири Александр Кубраков иштирокида “Дон йўлаги” ҳужжати имзоланди. Украинадан ғалла экспорти бўйича келишув Одесса, шунингдек, Черноморск ва Южнийдан хавфсиз йўлакларни яратишни назарда тутади. Ушбу келишув жаҳон бозорларига камида 25 миллион тонна дон етказиб бериш имконини беради.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 99
Рейтинг: 2.9
t
×