Байденнинг ўғли Хитой компанияси билан ҳамтовоқликда гумонланяпти

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байденнинг ўғли Хантер Хитойнинг CEFC энергетика компаниясидан қарийб 5 миллион доллар олган. Бу ҳақда кеча, 30 март куни “The Washington Post” нашри хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, ҳукумат ва суд ҳужжатлари, яқинда эълон қилинган банк кўчирмалари, шунингдек, 2017-2018 йилларда 14 ой давомида Америка маъмурияти раҳбарининг ўғлига тегишли бўлган ноутбукда сақланган электрон почта хабарларига кўра, CEFC ва унинг раҳбарлари Хантер Байден ҳамда амакиси Жеймс Байден назоратидаги ташкилотларга 4,8 миллион доллар ўтказган.

Хусусан, Хантер Байден CEFC етакчиларидан бири Патрик Хога юридик ёрдам кўрсатгани учун 1 миллион доллар олгани айтилмоқда.

Шу билан бирга, нашр Хантернинг отаси Жо Байден бу келишувдан наф кўргани ёки бу ҳақда у 2020 йилда АҚШ президентлигига номзод бўлишидан олдин билгани ҳақида далил топа олмаган.

Газетанинг ёзишича, Хитойнинг АҚШдаги элчихонаси CEFC’нинг Хитой ҳукумати билан алоқаси ва Хантер Байден билан ҳамкорлиги ҳақида изоҳ беришдан бош тортган. Кичик Байденнинг амакиси Жеймс Байден ҳам изоҳ бермаган.

Жорий йилнинг 26 март куни Британиянинг “Daily Mail” газетаси Хантер Байденнинг электрон почтасига таяниб, у Украинада биологик лойиҳалар билан шуғулланган Пентагон пудратчисига хизмат кўрсатганини хабар қилганди. 2020 йил октябрь ойида Хантер Байденнинг электрон почта хабарлари ОАВда пайдо бўлди.

Бундан ташқари, Россия Федерацияси Қуролли кучлари радиация, кимёвий ва биологик ҳимоя қўшинлари бошлиғи Игорь Кириллов Хантер Байденнинг Rosemont Seneca Thornton инвестиция фонди ва Soros жамғармаси Украинадаги биолабораторияларни молиялаштириш билан шуғулланганини иддао қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хантер Байден

Баҳолаганлар

299

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг