Байденнинг ўғли пора олганликда айбланди

Олам

image

Америка Қўшма Штатлари Президенти Жо Байденнинг ўғли Хантер Байден олигархдан пора олганликда айбланди. Бу ҳақда кеча, 7 август куни “АBC News” хабар берди.

АҚШнинг махсус прокурори Дэвид Вайснинг идораси Хантер Байден ва унинг бизнес ҳамкорларини руминиялик олигархдан Америка ҳукумат идораларига таъсир ўтказиш ваъдаси учун 3 миллион доллар олганликда айблаган. Судга тақдим этилган махсус прокуратура материалларига кўра, руминиялик тадбиркор Габриэль Поповичу 2015 йилда Хантер Байденни юридик топшириқларни бажариш учун ёллаган. Шундан сўнг, олигарх ўз ватанида коррупцияда айбланган.

Материалларда айтилишича, суд мажлисларида АҚШ Президентининг ўғли Байден Поповичудан Америка расмийларига таъсир ўтказишга ваъда бергани учун пул олгани, улар, ўз навбатида Руминияда Габриэль Поповичуга қўйилган айбловларни текшириб кўришларини тасдиқловчи далиллар тақдим этилган.

Қайд этилишича, Хантер Байден пора олиш отасининг сиёсий карьерасига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини яхши билган, шу боис у имзолаган битим унинг асл моҳиятини яширадиган тарзда тузилган.

Хантер Байден аввалроқ 2016 йилдан 2020 йилгача умумий суммаси 1,4 миллион долларлик солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда айбланган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хантер Байден ноқонуний қурол сақлашда айбланаётгани, суд унга нисбатан 25 йилгача қамоқ жазоси тайинлаши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Унга кўра, 54 ёшли кичик Байден 2018 йилнинг октябрь ойида “Colt Cobra 38 Special revolver” деб номланган қуролни сотиб олиш давомида рўйхатга олиш органларига ёлғон маълумот берган. Дэлавер штатининг Уилмингтон шаҳридаги ҳакамлар ҳайъати уни қурол сотиб олиш ишида айбдор деб топди.


Мақола муаллифи

Теглар

пора Жо Байден Хантер Байден

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг