Байденнинг ўғли 25 йилга қамалиши мумкин

Олам

image

Америка Қўшма Штатлари Президенти Жо Байденнинг ўғли Хантер Байден ноқонуний қурол сақлашда айбланмоқда. Суд унга нисбатан 25 йилгача қамоқ жазоси тайинлаши мумкин. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Қайд этилишича, 54 ёшли кичик Байден 2018 йилнинг октябрь ойида “Colt Cobra 38 Special revolver” деб номланган  қуролни сотиб олиш давомида рўйхатга олиш органларига ёлғон маълумот берганликда айбланмоқда.

Тергов маълумотларига кўра, қурол сотиб олишда у керакли ҳужжатларни тўлдирганда гиёҳванд моддаларни истеъмол қилмаслигини қайд этган ва ноқонуний  йўл билан қуролни расмийлаштирган. Кейинчалик Хантернинг 2015 йилдан 2019 йилгача гиёҳванд моддаларни мунтазам истеъмол қилгани очиқланган.

“Аслида у бу баёнот ёлғон эканлигини билар эди”, деб таъкидлайди прокурор.

Хантер Байденнинг адвокатларининг таъкидлашича, ўша пайтда у фақат алкоголга мойиллигини тан олган, бу унга ўқотар қурол сотиб олишни тақиқламаслиги керак.

АҚШ Федерал қонуни гиёҳвандликка мойил бўлган одамларга қурол сақлашни тақиқлайди. Бирлашган айбловларга кўра, Байден максимал 25 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Бироқ, “Washington Post” газетасига кўра, кичик Байден анча енгилроқ жазога тортилади, чунки унинг жиноий иши йўқ ва ўзи гиёҳвандлигини  тан олган.

Маълумот учун,  аввалроқ АҚШ Президентининг ўғли солиқ қонунчилигини бузганликда айбланиб, судланганди. Аниқроғи, у 1,4 миллион доллар солиқ тўламаганликда айбланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Жо Байден Хантер Байден ўғли 25 йилга

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг