Байденнинг кирдикорларини фош этувчи далиллар топилди

Олам

image

Республикачи конгрессменлар АҚШ етакчиси Жо Байден ўз иддаоларидан фарқли ўлароқ, ўғли Ҳантернинг Хитойдаги бизнесига алоқадорлиги ҳақида янги далиллар топди. Бу ҳақда кеча, 26 сентябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Кевин Маккарти баёнот берди.

Унинг айтишича, янги маълумотлар “Президент Байден яна америкаликларга ёлғон гапирганини” кўрсатмоқда. 

“Бизга яқинда маълум бўлишича, у вице-президент бўлган ва 2013 йилда вице-президентнинг самолётида Хитойга кетганида, унинг ўғли Ҳантер Байден у билан бирга бўлган”, деган Маккарти.

Унга кўра, Американинг амалдаги раҳбарининг ўғли Хитойга тадбиркор Жонатан Ли билан учрашиш учун борган.

“Бугун биз Байден президентликка даъвогарлик пайтида унинг оиласи Хитойдан ҳеч қачон пул олмаганини айтган эди. Биз Байденнинг сўзлари ёлғонлигини аниқладик. Унга кўра, Пекиндан Жонатан Ли томонидан Ҳантер Байденга қиймати 250 минг долларлик иккита чек юборган. Биласизми, манзил Жо Байденнинг уйи бўлган”, деб айтган конгрессмен.

Унинг даъво қилишича, Ҳантер Байден ўша пайтда Делавердаги уйида эмас, Калифорнияда яшаган.

Маккартининг таъкидлашича, Байденлар оиласининг адвокати барчани “улар ҳеч қачон бу одамдан пул олмаган”ига ишонтирган. 

“Энди биз Жо Байден нафақат хитойлик тадбиркор билан дўстлашгани, балки унинг фарзандлари учун коллежга тавсияномалар ёзиб берганини биламиз. Демак, Президентнинг Хитойдан ҳеч қачон маблағ олмагани ҳақиқатга тўғри келмайди”, дейди республикачи. 

Вакиллар палатасининг Назорат ва жавобгарлик қўмитаси раиси Жеймс Комер 26 сентябрь куни маълумотлар қонунчилар сўрови асосида банк вакилларидан олинганини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 сентябрь куни Маккарти Байденнинг импичменти бўйича овоз бериш эҳтимоли эълон қилинишидан олдин расмий тергов бошлашга қарор қилганди. У мазкур тергов Американинг амалдаги раҳбари ўғли Ҳантер Байденнинг бизнес битимларидан фойда олган-олмаганини аниқлашга қаратилганини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Жо Байден Кевин Маккарти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг