Жо Байденга импичмент бўйича тергов бошланди

Олам

image

АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери республикачи Кевин Маккарти Вакиллар палатаси қўмиталарига АҚШнинг амалдаги Президенти Жо Байденга қарши импичмент жараёни доирасида терговни бошлашни топширди. Бу ҳақда “Agence France-Presse” хабар берди.

Тергов Президентнинг ўғли Хантер Байденнинг бизнеси билан боғлиқ.

Маккартининг сўзларига кўра, Жо Байден ўғлининг хориждаги бизнес фаолияти ҳақида билмаслиги ҳақида жамоатчиликка ёлғон гапирган.

“Республикачилар Президент Байденнинг хатти-ҳаракатлари ҳақида жиддий ва ишончли айбловларни фош қилишди”, дейди Маккарти.

Республикачилар етакчиси Байденга нисбатан терговнинг бошланишини Вакиллар палатасига барча фактлар ва жавобларни тўплаш имконини берадиган муҳим қадам деб атаган.

Байденга нисбатан тергов бошланганини эълон қилгач, Оқ уй бу энг ёмон ҳолатда экстремал сиёсат экани ва республикачиларда протседурани бошлаш учун далиллар йўқлигини айтган.

Эслатиб ўтамиз, май ойида АҚШ Конгресси Байденлар оиласи Хитойдан ва бошқа хорижий манбалардан ўн миллион доллардан ортиқ маблағ олгани, пулнинг бир қисми Хантер Байденнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилганини аниқлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

тергов Жо Байден

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг