Байденнинг буйруғи билан АҚШ Сурияга ҳаво ҳужуми уюштирди
Олам
−
26 Февраль 2021
14563Кеча, 25 февраль куни АҚШ ҳарбийлари Суриядаги Эрон томонидан қўллаб-қувватланувчи қуролли гуруҳлар позициясига ҳаво ҳужуми уюштирди. Бу ҳақда "Reuters" Оқ уйдаги икки манбага асосланиб хабар берган.
Суҳбатдошларнинг аниқлик киритишича, ҳужум Ироқдаги Америка объектларига қилинган қатор ҳужумларга жавобан қилинган.
Агентлик маълумотларига кўра, авиазарбани амалга ошириш тўғрисидаги қарор АҚШ Президенти Жо Байден томонидан маъқулланган.
Пентагон раҳбари Ллойд Остин белгиланган мақсадларга эришилганига ишонч билдирган.
Пентагон Матбуот котиби Жон Ф. Кирбига кўра, ҳужум натижасида чегара пунктида бўлган бир нечта объект йўқ қилинган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023