Байденга қарши импичмент резолюцияси киритилди

Олам

image

АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси Республикачилар партияси аъзолари АҚШ Президенти Жо Байденга импичмент эълон қилиш мақсадида терговни давом эттиришга рухсат берувчи резолюция матнини эълон қилди. 

Қарорда назорат ва жавобгарлик, даромадлар ва харажатлар қўмиталари ҳамда ҳуқуқ қўмитасига импичмент бўйича иш юритишни давом эттириш топширилган.

Ҳужжат матнига кўра, Вакиллар палатаси импичмент учун етарли асос мавжудлигини текшириши керак.

Қарорда Вакиллар палатаси импичмент эълон қилиш учун конституциявий ҳуқуқидан фойдаланиши учун етарли сабаб бор-йўқлиги сўралади.

Ҳужжат 12 декабрь куни кўриб чиқилади, унга овоз бериш жараёни эса эртаси куни бўлиб ўтиши мумкин. 

Резолюция АҚШ қонун чиқарувчи органи қуйи палатасига конгрессмен Келли Армстронг (Шимолий Дакота штатидан) номидан тақдим этилган. 

Вакиллар палатаси спикери Майк Жонсон, аввалроқ, Оқ уй Жо Байденга қарши импичмент жараёни доирасида терговга тўсқинлик қилаётганини айтганди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг сентябрь ойида Жо Байденга импичмент бўйича тергов бошланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

импичмент Байден

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг