Байден Ереванни “ташлаб қўймасликка” ваъда берди

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден Арманистон Бош вазири Никол Пашинянга мактуб йўллаб, унда Вашингтон ва Ереван хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашда давом этишига ишонтирди. Бу ҳақда Арманистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабар берди.

Мактубни мамлакатга келган АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги раҳбари Саманта Пауэр етказган.

“Ишонтириб айтаманки, мамлакатингизда демократияни мустаҳкамлаш ва барқарорликка интилиш йўлида АҚШ сиз билан бирга бўлади”, дейилади Байденнинг мактубида.

Унинг қўшимча қилишича, Вашингтон Ереванга (тан олинманган) Тоғли Қорабоғдаги можаро муносабати билан гуманитар ёрдам беради. Шунингдек, мамлакат энергетикани диверсификация қилиш, барқарорлик ва хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни кучайтиради, бу ният қўшма ҳарбий машғулотларда ҳам ўз исботини топади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен (тан олинмаган) Тоғли Қорабоғдаги гуманитар вазиятдан чуқур хавотир билдириб, инсонпарварлик ташкилотларининг ёрдамга муҳтож одамларга тўсиқсиз кўмак бериши зарурлигини билдирганди.

Жорий йилнинг 19 сентябрь куни (тан олинмаган) Тоғли Қорабоғда вазият яна кескинлашди. Баку “маҳаллий аксилтеррор чоралари” бошланганини эълон қилди ва арман ҳарбийларини минтақадан олиб чиқиб кетишни талаб қилди. Ереван Қорабоғда арман Қуролли кучлари йўқлигини таъкидлаб, содир бўлаётган воқеаларни “кенг кўламли тажовуз” деб атади. Россия можаро томонларини қон тўкишни тўхтатиб, дипломатик келишувга қайтишга чақирди. 20 сентябрь куни Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Россия тинчликпарвар контингенти иштирокида Қорабоғда аксилтеррор тадбирларини тўхтатиш бўйича келишувга эришилганини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Никол Пашинян Арманистон Жо Байден

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг