Байден Украина сабаб Путинга таҳдид қилди

Олам

image
0:00
0:00
download

Аввалроқ АҚШ Президенти Жо Байден ва Россия Президенти Владимир Путин видеоконференция шаклида учрашув ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.

Оқ уйнинг маълум қилишича, 2 соатга яқин давом этган учрашувда АҚШ Президенти Жо Байден Украина билан боғлиқ вазиятдан хавотир билдирди. У мавжуд келишмовчиликларни дипломатик йўл билан ҳал қилишга чақириб, ҳарбий ҳаракатларга Ғарб жамоавий иқтисодий чоралар билан жавоб қайтаришидан огоҳлантирган.

“Президент Байден Қўшма Штатлар ва Европадаги иттифоқчиларимизнинг Украина атрофида Россия қўшинлари тўпланишидан чуқур хавотирда эканлигини билдирди ҳамда АҚШ ва иттифоқчилари ҳарбий вазият кескинлашган тақдирда қатъий иқтисодий ва бошқа чоралар билан жавоб беришини аниқ айтди”, дейилади хабарда.

Шунингдек, таъкидланишича, Путин билан суҳбатда Байден Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини тасдиқлаган, шунингдек, “вазиятни юмшатиш ва дипломатияга қайтишга чақирган”.

Маълумот ўрнида, Ғарб матбуоти ва сиёсатчилари сўнгги пайтларда Москва Украина билан чегарада қўшинларини жамлаётганини таъкидлаб келмоқда. Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Россия ўз қуролли кучларини ўз ҳудуди ва ўз хоҳишига кўра кўчираётганини, унинг ҳаракатлари ҳеч кимга таҳдид солмаслигини ва ҳеч кимни безовта қилмаслиги кераклигини айтиб келмоқда. Москванинг таъкидлашича, “Россия тажовузкорлиги” ҳақидаги хабарлар чегара ҳудудларида НАТО кучларини тўплаш учун баҳона сифатида фойдаланилмоқда.

Германиянинг “Bild” газетаси ҳатто Россия Украинага бостириб кириш учун иккита ҳужум режасини ишлаб чиққани ҳақида хабарлар тарқатди. Немис нашри ҳужум 2022 йил бошида амалга оширилишига ишонч билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Жо Байден

Баҳолаганлар

710

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг