Путин ва Байденнинг кутилган видеомулоқоти бошланди

Олам

image

Россия ва АҚШ Президентлари Владимир Путин ва Жозеф Байден илк бор телеконференцалоқа форматида ўтказилаётган икки томонлама музокараларни бошлади. 

Лидерлар Украина атрофидаги вазият ва НАТОнинг шарққа қараб ҳаракатланиши, стратегик барқарорлик масалалари ва икки томонлама кун тартибини муҳокама қилиши кутилмоқда. Улар минтақавий хавфсизлик, жумладан, Афғонистондаги вазиятга ҳам тўхталишлари мумкин. 

Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков таъкидлаганидек, Путин ва Байден ўртасидаги мулоқот анча узоқ давом этиши мумкин. Суҳбат, унинг сўзларига кўра, "қанча вақт керак бўлса" давом этади: бундай мулоқотнинг аниқ вақти йўқ. 

Путин Сочидаги қароргоҳида америкалик ҳамкасби билан алоқага чиқди. Россия Президенти Ҳиндистонга ташрифини якунлаб, кеча Сочига етиб келган эди.  

Суҳбат икки давлат раҳбарлари ўртасидаги мулоқот учун мўлжалланган хавфсиз видео алоқа орқали ўтмоқда. У биринчи марта қўлланилмоқда. 

Икки етакчининг бугунги суҳбати Байден Америка президенти лавозимини эгаллаганидан бери бешинчи суҳбатдир. Аввалроқ икки давлат раҳбарлари уч марта телефон орқали гаплашган, июнь ўрталарида эса Женевада юзма-юз учрашув ўтказган эди. Яккама-якка суҳбат деярли икки соат давом этди ва ҳар икки томоннинг фикрича, конструктив ўтди. 

Байден Путин билан гаплашишдан олдин европалик иттифоқчилар билан музокара ўтказган.

АҚШ Президенти Франция, Германия, Италия ва Буюк Британия раҳбарлари билан Россия ва Украина чегарасидаги вазиятни муҳокама қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

319

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг