Байден Трампнинг масаласини Сенатга қўйиб берди

Олам

image

АҚШ Президенти Жозеф Байден Сенатга Американинг собиқ раҳбари Дональд Трампнинг импичменти бўйича ҳаракатлар тўғрисида мустақил қарор қабул қилишга рухсат беради. Бу ҳақда Оқ уй Матбуот котиби Жен Псакига асосланиб хабар берилмоқда. 

"У импичмент жараёнининг вақти ва ўзига хос хусусиятларига оид техник масалаларни Сенатнинг ўзига қолдирмоқчи", деган Псаки. 

АҚШда 2020 йил 3 ноябрь куни президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Президентликка асосий даъвогарлар – демократ Жо Байден ва амалдаги раҳбар, республикачи Дональд Трамп эди. Оммавий овоз бериш ва сайловчиларнинг овоз бериш натижаларига кўра, Байден ғалаба қозонди, аммо Трамп сайлов натижаларини тан олмади ва судларга даъво қилди.

6 январь куни АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трампнинг тарафдорлари мамлакат пойтахти Вашингтондаги Капитолий олдида намойиш уюштириб, Конгресс биносига бостириб кирди. Капитолийга ҳужум фонида Трампга иккинчи импичмент эълон қилинди. Шундан сўнг, бир қатор мессенжерлар ҳам Трампнинг аккаунтларини блоклади.

Ўша куни бу воқеалардан аввалроқ Трамп Вашингтонда тарафдорлари билан учрашиб, унда тўпланганларни Капитолийга келиб, қонун чиқарувчиларни “ўғирланган сайловлар” бўйича ўз норозиликларини билдиришга чақирган. 

Трамп вакиллар палатаси икки марта импичмент эълон қилган АҚШ тарихидаги биринчи Президент бўлди. Трампга 2019 йил декабрида биринчи марта импичмент эълон қилинганди. Ўшанда конгрессменлар Трампни ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ва конгресс ўтказган терговга тўсқинлик қилишда айблашган. Бироқ Сенат Трампни оқлаганди.

Кеча, 20 январь куни Вашингтонда AҚШ Президенти Жо Байден ва вице-президент Камола Ҳарриснинг инаугурация маросими бўлиб ўтди.

Шундан сўнг, Байден расман АҚШнинг 46-президенти бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Трамп Байден

Баҳолаганлар

164

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг