Байден совуқдан қийналаётган АҚШ аҳолисига қўшимча маблағ ажратади
Олам
−
26 Февраль 2021 3820 1 дақиқа
АҚШ Президенти Жо Байден Оклахома штатида қор бўрони сабабли фалокат юз берганини эълон қилди ва штат аҳолиси учун қўшимча маблағ ажратилишини тасдиқлади. Бу ҳақда "The Hill" ёзмоқда.
Таъкидланишича, Оклахоманинг 16 та округи аҳолиси ва штатдаги кичик корхоналар қўшимча тўловлар олади.
Қабул қилинган мусибат тўғрисидаги декларацияга мувофиқ Оклахомадаги барча муниципалитетлар ва округлар "инфратузилмани таъмирлаш ва қишки об-ҳаво таъсири билан боғлиқ харажатлар" учун давлат ёрдамини олади.
Худди шундай чоралар АҚШнинг Техас ва Луизиана штатлари учун ҳам қабул қилинган.
Аввалроқ, Техас штатида тахминан тўққиз миллион киши ёки штат аҳолисининг учдан бир қисми совуқ ҳарорат туфайли ичимлик суви муаммосига дуч келаётгани ҳақида хабар бергандик.
Байден кучли қор ёғиши сабабли Техасни табиий офат зонаси деб эълон қилганди.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь