Байден Си Цзиньпин билан шахсан учрашмоқчи
Олам
−
16 Ноябрь 2021
4024АҚШ Президенти Жо Байден кеча, 15 ноябрь куни Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан онлайн учрашув ўтказди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, онлайн учрашувда Байден муҳим соҳаларда халқаро ҳамкорлик муҳимлигини қайд этган.
“Биз иқлим ўзгариши каби глобал масалаларда биргаликда ишлаш учун қандайдир соғлом фикрда ҳимоя тўсиқларини қўйишимиз керак”, деган Америка раҳбари.
Байденнинг сўзларига кўра, бундай ёндашув “масъулиятли дунё раҳбарияти”нинг намунаси бўлади ва “бирорта давлатга хайрихоҳлик”ни англатмайди.
Америка раҳбарининг таъкидлашича, Қўшма Штатлар ва Хитой ўртасидаги муносабатлар “дунёнинг қолган қисмига сезиларли таъсир кўрсатади”. Байденга кўра, “барча давлатлар бир хил қоидалар бўйича ўйнаши керак”.
Унинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар “ҳамиша ўз манфаатлари ва қадриятларини, шунингдек иттифоқчи ва шерикларини ҳимоя қилади”.
“АҚШ ва Хитой расмийлари давлатлар ўртасидаги рақобат можарога олиб келмаслиги учун ҳамма нарсани қилиши керак. Мамлакатларимиз ўртасидаги рақобат можарога айланиб қолмаслигини таъминлаш Хитой ва АҚШ етакчилари сифатида бизнинг вазифамиздир. Фақат оддий, тўғридан-тўғри рақобат”, деган Президент.
Байден, шунингдек Си Цзиньпин билан шахсан учрашишга умид қилаётганини таъкидлаган.
“Умид қиламанки, кейинги сафар биз Хитойга саёҳат қилганимизда бўлгани каби юзма-юз гаплашамиз”, деган Америка раҳбари.
Унинг қўшимча қилишича, у ХХР Президенти билан “очиқ ва тўғридан-тўғри суҳбат” бўлишини кутмоқда.
Маълумот ўрнида, онлайн учрашувда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен, Молия вазири Жанет Йеллен, Президентнинг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жейк Салливан, шунингдек Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг Хитой билан боғлиқ масалаларни назорат қилувчи бир қатор амалдорлари иштирок этган.