Байден сайлов пойгасидан чиқиш шартини айтди
Олам
−
17 Июль
12069АҚШ Президенти Жо Байден соғлиғида муаммо бўлса, сайловдан воз кечиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда Оқ уй раҳбари BET телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
CBS News Америка Президенти билан BET телеканалига берган интервьюсидан бир парчани эълон қилди – интервью тўлиқ шаклда бугун, 17 июль куни эфирга узатилиши режалаштирилган.
CBS телеканалида чоп этилган қисқа парчада Байден қандай шароитларда президентлик пойгасидан чиқиши ҳақидаги саволга жавоб берди.
“Агар менда қандайдир касаллик бўлса, шифокорлар келиб, сизда фалон муаммо бор, деб айтишса, сайловдан воз кечишим мумкин ”, дея таъкидлади Байден.
Эслатиб ўтамиз , олдинроқ АҚШ Президенти Жо Байден президентлик сайловлари пойгасидан уни фақат Худогина четлата олишини айтганди.
Азизбек Эшмаматов
LiveБарчаси