Байден Россияга қарши санкциялар муддатини узайтирди

Олам

image
0:00
0:00
download

АҚШ Президенти Жо Байден 2014 йилда Қрим ва Украинадаги воқеалар ортидан Россияга қарши жорий қилинган санкциялар муддатини узайтирди. Энди чекловлар 2022 йил 6 мартгача кучда қолади. Тегишли ҳужжат Федерал базада эълон қилинган.

Бу санкциялар дастлаб Барак Обама Президентлиги даврида жорий қилинган, кейинроқ Донадьд Трамп даврида тўлдирилган ва муддати узайтирилган.

Қарорга берилган тушунтириш хатида Жозеф БАйден Россиянинг сиёсати ва ҳаракатлари Америка Қўшма Штатларининг миллий хавфсизлиги ва ташқи сиёсатига ноодатий ва фавқулодда хавф туғдираётганини айтиб ўтган.

2014 йилда Обама томонидан қабул қилинган биринчи қарорда санкцияларнинг жорий қилинишига Украинадаги демократик жараёнларни издан чиқариш, унинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини бузилиши муносабати билан дея изоҳ берилганди.

Ўша йилнинг ўзида Вашингтон яна уч марта Россияга қарши чораларни кенгайтирди. Тегишли ҳужжатларда “Қримнинг Россия томонидан оккупация қилиниши” деб таъкидланган. Кейинги сафар 2018 йил сентябрда Россияга қарши санкциялар рўйхати кенгайтирилди.

Маълумот учун, Қрим 2014 йил баҳорида Россия таркибига қўшиб олинган. Расмий Москва Қримнинг қўшилишини 16 мартдаги референдум натижаси деб кўрсатади. Аммо унгача ҳам яриморолда Россия ҳарбийлари бўлгани ва стратегик нуқталарни эгаллагани ҳақида маълумотлар келтирилган. Ғарб давлатлари Россиянинг бу ҳаракатини қоралаб, уни босқинчиликда айблади ва чекловлар жорий қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ-Россия Жо Байден

Баҳолаганлар

48

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг