Байден Россияга қарши режалар туза бошлади – “Reuters”

Олам

image

АҚШнинг сайланган Президенти Жо Байден 2021 йил январда вазифасига киришгач, Россиянинг Америка федерал тузилмаларига уюштирилган киберҳужумларга алоқадорлигига жавоб қайтариш имкониятларини кўриб чиқади. Бу ҳақда “Reuters” вазият билан таниш бўлган манбаларига асосланиб хабар берди.

Агентлик билан суҳбатлашган манбалардан бири расмий Вашингтон Москва учун жиддий иқтисодий, молиявий ва технологик йўқотишларга олиб келадиган чораларни амалга оширмоқчи эканлигини айтди.

Шу билан бирга, АҚШ ўз ҳаракатларини мамлакатлар ўртасидаги можаронинг авж олишига йўл қўймаслик учун йўналтирмоқчи.

Бошқа бир манбанинг таъкидлашича, русларнинг киберҳужумларига жавоб беришнинг мумкин бўлган вариантлари Байденнинг маслаҳатчилари ўртасида муҳокама қилиняпти, чунки сайланган Президентнинг жамоаси разведка маълумотларига эга эмаслиги сабабли вазиятдан яхши хабардор эмас.

Қўшма Штатларда кибер таҳдидларга қарши чораларни кучайтириш, жавоб кибер хуружлари, молиявий санкциялар мўлжалланган жавоб сифатида қабул қилинади.

Декабр ойи ўрталарида Америка оммавий ахборот воситалари Россия Ташқи разведка хизматида ишлайдиган APT29 гуруҳининг (шунингдек, “Cozy Bear” номи билан танилган) хакерлари бир қатор федерал агентликларга тажовуз қилгани ва бир неча ой давомида ходимларнинг ёзишмаларига кириш ҳуқуқига эга бўлганликлари ҳақида хабар беришди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ-Россия Жо Байден

Баҳолаганлар

484

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг