Байден президентлигининг 39 фоизини таътилда ўтказди
Олам
−
30 Декабрь 2023 10335 1 дақиқа
АҚШ Президенти Байден аллақачон 417 кунни – президентлик даврининг 39 фоизини таътилда ўтказган. Бу ҳақда Республикачилар миллий қўмитасининг таътил кузатувчиси Шон Хэннити маълум қилди.
Байден 135 та дам олиш кунининг 100 тасини Делавэрдаги иккита уйида, Кэмп Дэвидда ёки демократ миллиардер дўстларига тегишли қасрларда сарфлаган. АҚШ Президенти айни пайтда ҳам "каникул" олган. Янги йил арафасида у оиласи билан Виржиния оролларидаги Сент-Круага жўнаган.
Маълумотларга кўра, у 2 январь куни Вашингтонга қайтмоқчи.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь