Байден нега президентлик пойгасидан чиқишга қарор қилганини тушунтирди
Олам
−
25 Июль
8875АҚШ Президенти Жо Байден демократияни сақлаб қолиш учун иккинчи муддатга сайланмасликка қарор қилди. Бу ҳақда у кеча, 24 июль куни Америка халқига мурожаатида маълум қилди.
“Президент сифатида эришган ютуқларим, дунёдаги етакчилигим, Америка келажаги ҳақидаги қарашларим иккинчи муддатга лойиқ деб ҳисоблайман. Аммо демократиямизни сақлаб қолиш йўлида ҳеч нарса тўсқинлик қила олмайди. Бу шахсий амбицияларга ҳам тегишли”, дейди Байден.
BBC хабарига кўра, Байден сўнгги ҳафталарда у мамлакат ва Демократик партияни бирлаштириши кераклигини тушунганини ва олдинга силжишнинг энг яхши йўли “эстафетани янги авлодга топшириш” эканлигини айтди.
“Бу халқимизни бирлаштиришнинг энг яхши усули. Кўп йиллик тажрибага эга одамлар учун жамиятда вақт ва ўрин бор. Янги ва ёш овозлар учун ҳам вақт ва жой бор. Мен бу лавозимни афзал кўраман, лекин ўз ватанимни янада яхши кўраман. Бу мамлакатга Президент сифатида хизмат қилиш менинг ҳаётим шарафи бўлди”, дея қўшимча қилди у.
Байден, шунингдек, америкаликларни яқин келажакда АҚШ президентлигига номзод бўлиши керак бўлган Камола Ҳаррисни қўллаб-қувватлашга чақирди.
“Мен ўз танловимни қилдим, энди танлов сизники”, дейди Байден.
“Politico” ва CNN манбаларга таяниб ёзишича, Жо Байден ўзининг икки яқин маслаҳатчиси Майк Донилон ва Стив Рикчетти билан учрашувдан сўнг, ноябрь ойидаги сайловларда номзодини қайтариб олишга қарор қилган.
LiveБарчаси