Байден Киевдан кетгач, Пентагон Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди

Олам

image

Қўшма Штатлар маъмурияти Украинага яна 460 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакетини жўнатмоқда, бу пакетга ҳаво кузатуви радарлари, танкга қарши Жавелин ракета тизимлари ва HIMARS ялпи ракета тизимлари учун артиллерия снарядлари киради. Бу ҳақда Пентагоннинг бугун, 20 февраль куни эълон қилинган ёзма баёнотида айтилади. 

“Бугун АҚШ Мудофаа вазирлиги Украинанинг муҳим хавфсизлик ва мудофаа эҳтиёжларини қондириш учун ёрдамини эълон қилди. Бу қарор АҚШ томонидан етказиб берилган HIMARS ва Украина ўз мамлакатини ҳимоя қилиш учун фойдаланадиган гаубицалар учун қўшимча ўқ-дорилар, шунингдек, қўшимча Жавелинлар, танкга қарши тизимлар ва ҳаво кузатуви радарларини ўз ичига олади”, дейилади ҳужжатда. 

Хусусан, Киевга 55 миллиметрли артиллерия снарядлари, 120 миллиметрли миномёт снарядлари ва тўртта ҳаво кузатуви радарлари берилади. 

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен сўнгги ҳарбий ёрдам пакети билан биргаликда эълон қилган алоҳида ёзма баёнотида Украинанинг энергия инфратузилмасини ишламаслиги учун давом этаётган фавқулодда ёрдам ишларини қўллаб-қувватлашга қўшимча 10 миллион доллар ажратилишини маълум қилди.  

“Қўшма Штатлар ҳам бутун дунёни Украинани қўллаб-қувватлашга чақиришда давом этмоқда. Биз иттифоқчиларимиз ва ҳамкорларимиздан ақл бовар қилмайдиган бирдамликни кўрмоқдамиз. Биз Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиб, бирдамликда бирлашган 50 дан ортиқ давлатни қутлаймиз”, дейди Америка дипломатияси раҳбари. 

Эслатиб ўтамиз, 20 февраль куни АҚШ Президенти Жо Байден Киевга эълон қилинмаган ташрифи чоғида АҚШнинг Украинага 500 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жо Байден

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг