Байден ишга киришгач, Трампнинг бир нечта қарорини “бир ёқли” қилмоқчи
Олам
−
08 Ноябрь 2020
16704АҚШнинг сайланган Президенти Жо Байден расман янги лавозимига киришгач, ишни нимадан бошлашини ўйлаб қўйди. У АҚШнинг муддати тугаб бораётган Президенти Дональд Трампнинг бир нечта қарорини бекор қилмоқчи.
Хусусан, сиёсатчи АҚШни Париж иқлим келишувига қайтариб, мамлакатнинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотидан чиқишини бекор қилмоқчи. Шунингдек, иммиграцияга қўйилган чекловни ҳам “бир ёқли” қилиш ниятида.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ 2015 йилда қабул қилинган Париж иқлим келишувидан жорий йилнинг 4 ноябрь куни расман чиқиб кетди. Трампнинг ЖССТ билан келишолмаслиги сабаб у мамлакатини бу ташкилотдан ҳам чиқаришга қарор қилганди. Америка келаси йил ёзида ташкилотни тарк этиши белгиланган.
Маълумот учун, 3 ноябрь куни ўтказилган президентлик сайловида Жо Байден ғалаба қозонди. Жоржиа, Шимолий Каролина ва Аляскада бюллетенларни санаш якунланмаган. Аммо Байден керакли 270 та вакиллик овозини йиғиб бўлди. Трампда эса 214 та вакиллик овози бор.
LiveБарчаси