Байден Ғазо бўйича музокаралар жараёнини бузмасликка чақирди

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден Доҳадаги музокаралар натижаларини шарҳлаб, Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларда сезиларли тараққиётга эришилганини айтди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.

Байденнинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар Доҳадаги музокаралар чоғида томонлар ўртасидаги келишмовчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар билдирган ва бу ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришиш учун асос бўлиб хизмат қилишига умид қилмоқда.

Шунингдек, АҚШ Президенти Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний ва мисрлик мавқедоши Абдулфаттоҳ ас-Сиси билан алоҳида музокаралар олиб борганини, улар билан Доҳадаги икки кунлик маслаҳатлашувлар тафсилотларини муҳокама қилганини айтди.

Байденнинг сўзларига кўра, делегациялар келаси ҳафта Қоҳирада қайта тўпланади ва у  АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкенни Яқин Шарққа юборган.

“АҚШ Ғазода ўт очишни тўхтатиш учун барча имкониятларни ишга солишда давом этади. Минтақада ҳеч ким эксклавда ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар жараёнига зарар етказиши мумкин бўлган ҳаракатлар қилмаслиги керак”, дея қўшимча қилди Президент.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, АҚШ Мудофаа вазирлиги Яқин Шарқдаги вазиятни диққат билан кузатиб,  минтақадаги кескинликни пасайтиришга устувор аҳамият беришда давом этаётганини маълум қилганди.

Зебо Туробжонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

АҚШ Байден Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг