Байден фаластинликларга ҳужум қилган кўчманчиларга санкция қўллашни буюрди

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден Ғарбий Соҳилда фаластинликларга ҳужум қилган исроиллик кўчманчиларга қарши санкция қўллашни буюрди. Бу ҳақда “Politico” газетаси хабар берди

Маълум қилинишича,  Байден АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва Молия вазири Жанет Йелленга Ғарбий Соҳилдаги фаластинликларга ҳужум қилаётган ва уларни мажбуран кўчириб ўтказаётган исроиллик кўчманчиларга қарши виза чекловлари ва санкциялар тайёрлашни топширган. 

Унга кўра, Вашингтон Исроилнинг ҲАМАСга қарши бомбардимонларини қай тарзда оқлаётган бўлса, Фаластиннинг тинч аҳолиси муҳофазасини ҳам худди шундай қўллаб-қувватлаш учун тегишли чоралар кўради. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси 7 октябрдан бери Ғарбий Соҳилда исроиллик кўчманчиларнинг Фаластин аҳолисига ҳужумлари сони икки баравар кўпайгани, бу кунига учдан олтитага етгани ҳақида хабар берган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Исроил Жо Байден Энтони Блинкен Ғарбий Соҳил фаластинликлар кўчманчилар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made