Байден чегарага бориб, мухожирлар билан учрашди
Олам
−
09 Январь 2023
8424Жо Байден АҚШ Президенти бўлганидан буён биринчи марта миграция инқирози кўламини жойида баҳолаш учун мамлакат жанубий чегарасига борди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Президент лайнери Мексика билан чегарадаги Эль-Пасо шаҳрига борди. У ерда Байденни республикачи Техас губернатори, ҳозирги Демократик маъмуриятнинг миграция сиёсати танқидчиларидан бири Грег Абботт кутиб олди.
Сўнгги вақтларда айнан Эль-Пасо орқали ноқонуний муҳожирларнинг салмоқли қисми Қўшма Штатларга киришга ҳаракат қилмоқда. Байден келишидан олдин Абботт федерал ҳокимият ва демократ раҳбарлик қиладиган шаҳар мериясини ноқонуний муҳожирларни шошилинч равишда кўчалардан олиб чиқаётгани учун танқид қилди.
Бир неча соатлик ташрифидан сўнг, Байден аэропортда Абботт билан гаплашди, бироқ журналистлар суҳбат мазмунини била олмади. Президент билан Ички хавфсизлик вазири Алехандро Майоркас ва миграция инқирози билан шуғулланиш учун тайинланган Вице-президент Камола Харрис учиб кетди.
Ўтган ҳафта Байден жанубий чегарага қўшимча кучларни юбориш ниятини эълон қилди ва ноқонуний муҳожирларни жадал депортация қилиш амалиётини оширишни буюрди, бироқ кейинчалик Байден ҳар ой Никарагуа, Куба ва Гаитидан 30 минг кишини қонуний равишда мамлакатга киритишни таклиф қилди.
Сўнгги икки йилда Қўшма Штатларга киришга уринган ноқонуний муҳожирлар сони 450 минг нафардан деярли 2,4 миллион кишига етди.
Байден Эль-Пасога ташриф буюрганидан кейин Шимолий Америка етакчилари саммитида иштирок этиш учун Мексикага боради.
LiveБарчаси