Байден Америка нефть компаниялари уруш ортидан бойиганини айтди
Олам
−
01 Ноябрь 2022
5606Америка Қўшма Штатлари нефть компаниялари глобал энергетика бозорида рекорд даражада фойда кўрмоқда. Бироқ, ички бозорда ёқилғи нархини пасайтиришдан бош тортиб, Америка халқини қўллаб-қувватлаш мажбуриятини бажара олмаяпти. Бу ҳақда АҚШ Президенти Жо Байден жорий йилнинг 31 октябрь куни Оқ уйда журналистлар билан суҳбатда айтди.
“Нефть саноати Америкага сармоя киритиш ва Америка халқини қўллаб-қувватлаш мажбуриятини бажара олмади. Йирик нефть компаниялари бирин-кетин рекорд даражадаги даромадлар ҳақида хабар беришди ва бу улар қилган иш учун адолатли компенсациядир. Нақадар катта фойда, бунга ишониш қийин. Аммо Америкага сармояни кўпайтириш ёки америкалик истеъмолчилар учун вазиятни яхшилаш ўрнига улар ортиқча даромадларини акциядорларга йўналтирмоқдалар”, деган Байден.
Президентнинг сўзларига кўра, маҳаллий ёқилғининг нархини пасайтиришдан бош тортган компаниялар учун солиқлар миқдори оширилади.
“Қўшма Штатлар маъмурияти Конгресс билан биргаликда маҳаллий ёқилғи нархини пасайтиришдан бош тортган Америка нефть компанияларига солиқларни ошириш ва бошқа чекловларни жорий қилиш устида ишламоқда”, деган Байден.
У яна бир бор нефть компанияларини қувватни оширишдан кўра, кутилмаган фойда эвазига ўз акцияларини сотиб олиш билан шуғулланаётгани учун танқид қилди.
“Ўз истеъмолчилари, ўз мамлакатлари манфаати йўлида ҳаракат қилиш, ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш қувватларини ошириш орқали Америкага сармоя киритиш менимча, уларнинг бурчи ҳисобланади. Аммо компаниялар буни қилишни хоҳламайди. Ёқилғи истеъмолчилар учун бўлиши керак. Агар улар нархларни туширмаса, ортиқча фойда солиғини тўлайди ва бошқа чекловларга дуч келишади. Менинг жамоам Конгресс билан биз учун мавжуд бўлган вариантларини кўриб чиқиш учун ишлайди", деган Президент.
Байденнинг иддао қилишича, нефть компаниялари учун ўз мажбуриятларини бажариш вақти келди. Шунингдек, у нефть компаниялари Россиянинг Украинага қилаётган уруши ортидан бойлик ортираётганидан ҳайратга тушган.
“Ўтган олти ой ичида олтита йирик нефть компанияси тахминан 100 миллиард доллар ишлаб олди. 200 кундан камроқ вақт ичида 100 миллиард доллар даромад олди. Мен бу даромадларни ғайриоддий деб биламан. Мен учун корпорацияларнинг адолатли фойда олиши муаммо эмас. Аммо улар адолатли фойда олаётгаини йўқ. Уларнинг фойдаси - уруш фойдаси”, деган Байден.
LiveБарчаси